Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тана аъзоларини кўчириш ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланди
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамасига «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини кўчириб ўтказиш (трансплантация қилиш) ҳақида»ги қонуни лойиҳаси қўйилди.
Қонуннинг асосий мақсади — фан ва медицинанинг замонавий ютуқларини ҳисобга олиб, инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш соҳасида муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Қонун лойиҳаси муҳокамага бугун қўйилди ва 2018 йилнинг 1 январига қадар муҳокамада бўлади.
Қонун лойиҳасида асосий тушунчаларга урғу берилган, соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари, трансплантация органларини олувчи, тайёрловчи, сақловчи, транспортировка ва трансплантация қилувчи муассасаларга аниқлик киритилган. Трансплантация қилинувчи органларнинг шарти ва тартиби белгиланган.
Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини кўчириб ўтказиш учун реципиентнинг розилиги шартлари келтирилган. Реципиент, шунингдек, тирик донорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам аниқлик киритилган.
Қонун лойиҳасини ўқиб, соҳага дахлдор кишилар у ҳақдаги фикр мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари мумкин.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025