Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша мудофаа учун қўшимча 55 млрд доллар ажратади
Польша ҳукумати кейинги 15 йил давомида мамлакат бюджетидан мудофаага қўшимча 55 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда Польша мудофаа вазири ўринбосари Томаш Шатковский Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
“Ҳукумат қонунчиликка тузатишларни маъқуллади. Улар кейинги 15 йил давомида бизга 200 млрд злотих (55 млрд доллар) беришмоқда”, деб айтган Шатковский.
Маълумотларга кўра, ажратиладиган маблағлар армия сонини деярли икки баробарга оширишга ва уни моддернизациялашга сарфланади, чунки ҳозирда армияда мавжуд қурилмаларнинг учдан икки қисми Варшава келишуви вақтидан (1955 йил) бери қуролланишда турибди.
Аввалроқ Польша ҳукумати мудофаа харажатларини 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача ошириш қарорини қабул қилганди. Айни вақтда Польша мудофаа эҳтиёжларига ЯИМнинг 2,01 фоизини сарфлайди.
Мудофаа вазирлиги режаларида 5-авлоддаги қирувчи самолётлар харид қилиш бор, бироқ бу 2025 йилдан олдин юз бермайди. Шунингдек, мудофаа вазирлиги ҳаво-десант қўшинларини кучайтиришдан воз кечиш ҳисобига муҳандислик ва артиллерия қўшинларини модернизация қилади.
Мавзуга оид
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади
00:05 / 18.10.2024