Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мудофаасининг харажатлари рекорд даражада ошади
Мамлакат бош вазири томонидан эълон қилинган давлат бюджети лойиҳасида келтирилишича, Туркиянинг 2025 йилдаги мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжлари учун харажатлари 47 миллиард долларни ташкил этади.
Туркиянинг 2025 йилдаги мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжлари учун харажатлари 47 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Жавдат Йилмаз Анқарада республика бюджети лойиҳасини тақдим этиш жараёнида маълум қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, харажатларнинг катта қисми мамлакат ҳарбий саноат мажмуалари эҳтиёжлари учун мўлжаллаган.
«Мудофаа харажатлари 913,9 миллиард лирани ташкил этади, ички хавфсизликни таъминлашга эса 694,5 миллиард лира ажратилади. Мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобга олинса, 2025 йилда мудофаа ва хавфсизлик учун жами харажатлар 1 триллион 608 миллиард лира бўлиши кўзда тутилмоқда», — дейди вице-президент.
Йилмазнинг сўзларига кўра, Туркия бюджетининг жами харажатлари 2025 йилда 14,7 триллион лира, даромадлари бўлса 12,8 триллион бўлиши кутилмоқда. Бюджет дефицити ЯИМга нисбатан 3,1 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган. TRT Haber маълумотларига кўра, бюджет лойиҳаси ҳозирда парламентга юборилган бўлиб, у бўйича дебатлар декабрда бошланади.
Мудофаа янгиликларига ихтисослашган SavunmaSanayi портали Туркиянинг 2025 йилги ҳарбий бюджети лойиҳасини рекорд кўрсаткич дея қайд этди, 2024 йилда ушбу мақсадлар учун 40 миллиард доллар ажратиш режалаштирилган эди.
Аввалроқ Европа Иттифоқи давлатларининг мудофаа харажатлари 300 миллиард еврогача ошгани, шунингдек, РФ 2025 йилда уруш учун рекорд даражадаги 13,5 триллион рубл ажратиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025