Фан-техника | 15:41 / 25.08.2017
6512
2 дақиқада ўқилади

Интернетда миллий контент кўпаяди

Фото: Flickr

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори билан  2017 — 2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда. 
 
У қуйидагиларни назарда тутади:

•  миллий контент ва веб-ресурсларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва оммалаштириш, уларни ташкилий, моддий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;
•  Интернетнинг миллий сегментини ғоявий-мазмунан тўлдириш, фойдаланувчиларнинг, энг аввало ёшларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган оммабоп ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлари, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш, шунингдек интернет-журналистикани ривожлантириш;
•  маҳаллий ижтимоий тармоқларда миллий контентни ривожлантириш ва хорижий ахборот ресурсларида унинг улушини ошириш, Ўзбекистон мессенжерлари ва ижтимоий тармоқлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг жозибадорлигини ошириш ҳисобига аудиториясини кенгайтириш;
• таълим контентини янада такомиллаштириш, «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғи имкониятларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўқув дастурлари билан интеграцияланган замонавий веб-ресурсларни яратиш;
•  Интернетда яратиладиган миллий ахборот ресурсларини янада тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
•  Интернетнинг глобал ва миллий сегменти ривожланиш тенденцияларини доимий ўрганиб бориш, миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
 
Комплекс дастурни сифатли амалга ошириш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид