Янги BMW M5 синовдан ўтказилмоқда (видео+фото)
Фотоайғоқчилар янги BMW M5 автомобилини машҳур Нюрбургринг трассаларида синов устида тасвирга олишга муваффақ бўлишди. Суратлар ва видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Немис концернининг янги автомобили ҳақида на суратлар ва на видеороликдан тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Шундай бўлса-да, экспертлар BMW M5'нинг хусусиятлари ва ташқи кўринишига тўхталиб ўтишди. Спорт седани трассани осонлик билан босиб ўтди.
Манбага кўра, BMW M5'нинг тезлиги анча юқори, лекин ишлаб чиқарувчилар томонидан ваъда қилинган 600 от кучига етмайди. Модель сентябрь ойида Франкфуртдаги автосалонда расман намойиш қилинади, ўшандагина седан ҳақида янада батафсил ва аниқ маълумотлар берилади.
Тахминларга кўра, BMW M5 ваъда қилинган тезликка эришиш учун 4,4 литрли TwinPower Turbo V8 двигатели билан таъминланади. Янги модель нархи ҳозирча номаълум. Машина Mercedes-AMG E63 S билан рақобатлашади.
Мавзуга оид
23:27 / 13.10.2020
“Формула-1” чемпиони дунёдаги энг тезюрар электрокарни синовдан ўтказди (видео)
22:00 / 29.01.2019
Японлар Нюрбургринг трассасида тезлик рекорди ўрнатишни режалаштиришмоқда
18:26 / 08.05.2018
Қозоғистон почтаси дрони тақдимот вақтида қулади (видео)
09:20 / 10.01.2018