Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРнинг ракета учириши Япониядаги поездлар ҳаракатини вақтинча тўхтатди
Япониядаги "Shinkansen" тезюрар поездларининг мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бунга Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиргани сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда JR темир йўл компанияси. Ҳаракатланиш хавфсизлик тизимлари текширилганидан сўнг қайта бошланган.
Шу билан бир вақтда, Япониянинг асосий All Nippon Airways ва Japan Airlines авиаташувчиларининг маълум қилишича, ракета учирилиши авиапарвозларга таъсир кўрсатмаган.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суганинг айтишича, КХДР ракетаси Ҳоккайдо оролининг Эримо бурнидан 1,18 минг км узоқликдаги шарқ томон Тинч океанига қулаган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025