Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга 1,2 млрд киловатт-соат электр энергия экспорт қилади
Қирғизистон Ўзбекистонга 1,2 млрд киловатт-соат электр энергия экспорт қилади. Бу ҳақда Қирғизистонда куз-қиш мавсумига тайёрлик бўйича республика штаби йиғилишида Қирғизистоннинг Миллий энергетика холдинг компанияси раиси Ойбек Калиев маълум қилди.
Унинг айтишича, Ўзбекистонга электр энергия экспорт қилиш 16 июнда бошланган ва бугунги кунда етказиб берилган электр энергия ҳажми 825 миллион киловатт-соатни ташкил қилган.
“Электр энергия нархи бир киловатт-соатга 2 центни ташкил қилади. Ҳозирда умумий қийматдан 9,3 млн доллари тўлаб берилган, бу эса аввал тузилган шартномага мос келади. Умумий ҳисобда экспорт ҳажми 1,2 млрд киловатт-соатни ташкил қилади”, деб айтган Калиев.
Қирғизистон ҳукумати маълумотига кўра, 1 августда Токтогул сув омборидаги сув ҳажми 19,5 млрд куб метрни ташқил қилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 млрд куб метр кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
10:53 / 21.05.2025