Спорт | 22:35 / 31.08.2017
26153
2 дақиқада ўқилади

Бокс, ЖЧ–2017: Иккинчи боксчимиз финалда — Иқболжон Холдоров

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинал учрашувларининг биринчи куни ўтказилмоқда.

64 кг.гача бўлган вазн тоифасида яримфинал баҳслашувида Иқболжон Холдоров - америкалик Фреудис Рохасга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

Фото: AIBA
Фото: AIBA
Фото: AIBA

Энди Иқболжон Холдоровга финалда кубалик Энди Круз Гомес рақиб бўлади. Бу спортчи ярим финал баҳсида арманистонлик Ҳованнес Бачков устидан мутлақ ғалабага эришди (5:0).

Фото: AIBA

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 49 кг.гача бўлган вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов колумбиялик  Юберхен Мартинес устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Ҳасанбой иккинчи ярим финалда қозоғистонлик Жўмарт Эржан устидан ғалаба қозонган кубалик Хоанис Аргилагосга қарши финалда рингга чиқади.

Бизни бугун вакилимиз иштирокида яна бир жанг кутиб турибди.

91 кг. Вазн тоифасида ярим финалда соат 23:00 да Санжар Турсунов россиялик Евгений Тишченкога қарши рингга кўтарилади.

Ушбу ярим финалнинг нариги жуфтлиги:
Василий Левит (Қозоғистон) - Эрисланди Савон (Куба)

Мавзуга оид