Дунёнинг энг бой одами энди Билл Гейтс эмас
Zara бренди асосчиси Амансио Ортега дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига бошчилик қилмоқда. У ушбу рейтингда Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан ўзиб кетди.
Forbes нашрининг ёзишича, Zara, Massimo Dutti ва бошқа кўплаб брендларни ўз ичига олувчи Inditex холдинги асосчиси Ортега ҳисобида айни вақтда Гейтсникидан 200 млн доллар кўпроқ маблағ – 85 млрд доллар бор.
Ортега 2016 йил сентябри ва 2015 йил октябрида ҳам Гейтсни ортда қолдиришга муваффақ бўлганди.
Ортега миллиардер мақомига эришиш йўлини Camiseria Gala дўконида савдолар бўйича ёрдамчи лавозимидан бошлаган. Кейинчалик у дўконда сотувчи ва бошқарувчи лавозимларида ишлаган. У 1975 йилда Испаниянинг Ла-Коруньясида Zara бренди остидаги биринчи дўконини очган. Ҳозирда эса унинг холдингига дунёнинг 88 та давлатида 6750 та дўкон тегишли.
Мавзуга оид
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
10:17 / 01.12.2023
Билл Гейтсдан йил якунида 3 та китоб – миллиардер қандай китоблар тавсия қилди?
23:05 / 24.11.2023
Сунъий интеллект туфайли инсоният уч кунлик иш ҳафтасига ўтади – Билл Гейтс
12:21 / 15.06.2023