Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс, ЖЧ–2017: Олтин медаллар сари кураш давом этади — Жасурбек Латипов учинчи финалчимиз
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинал учрашувлари иккинчи куни бошланди.
52 кг.гача бўлган яримфинал жангларида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов жанубий кореялик Ким Ин-Кюга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



Нариги яримфинал жуфтлигида кубалик Йосвани Веитиа россиялик Тамир Галановни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.

Демак, 2 сентябрь куни Жасурбек Латипов – Йосвани Веитиа иштирокидаги финал жангига гувоҳ бўламиз.
Бугун бизни ҳамюртларимиз иштирокида яна икки яримфинал жанги кутиб турибди:
69 кг. Яримфинал. 1 сентябрь. 22:00
Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон)
Нариги жуфтлик:
Аббас Барау (Германия) - Роинэл Иглесиас (Куба)
81 кг. Яримфинал. 1 сентябрь. 22:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Жои Уорд (Ирландия)
Нариги жуфтлик:
Хулио Сезар Ла Круз (Куба) - Карлос Андрес Мина (Эквадор)
Мавзуга оид
23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025