Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой «ақлли иқтисодиёт» бўйича ҳам биринчи бўладими?
Goldman Sachs’нинг фикрича, Хитойда сунъий идрок ва машинали ўқитиш асосида иқтисодий моделни яратиш учун ресурслар етарли. Бу ҳақда CNBC банкнинг «Хитойнинг сунъий идрок соҳасидаги ўсиши» ҳисоботига асосан хабар бермоқда.
Goldman Sachs’дан башорат қилишларича, сунъий идрок Хитой учун устувор йўналишга айланади ва мамлакат ҳукумати бу соҳани ҳам минтақавий, ҳам миллий даражада қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсат олиб боради.
Шунингдек, сунъий идрок технологияларини ишлаб чиқишни молиялаштириш ҳам оширилади.
Аниқлик киритилишича, давлат бу соҳани ривожлантириш учун мутахассислар, маълумот, инфратузилма ва ҳисоблаш қувватларига эга бўлиши лозим.
Банкдан таъкидлашларича, Хитой учта шартни бажариб бўлди: унда кадрлар, маълумотлар ва инфратузилма бор. Хитой компаниялари АҚШнинг АТ-гигантларига тақлид қилмоқда ва тадқиқот марказларини очишмоқда, компаниялар Америка тузилмаларидаги каби маошларни ҳам таклиф этишмоқда. Хитойнинг йирик АТ-компаниялари ўзларининг онлайн-экотизимларини яратишди, улар мамлакат аҳолисининг ҳар кунлик ҳаёти бир қисмига айланиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025