Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ идорасига тўловни амалга оширишини ваъда бериб фирибгарлик қилган шахс ушланди
Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Н.Р. туман газ идораси назоратчиси лавозимидаги фаолияти давомида маҳаллаларда ишлатилган газ ҳақини ундириб юриб, фирибгарликка қўл урди. Бу ҳақда Тошкент ИИБ хабар берган.
Янгийўл тумани Эски Қовунчи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, нафақахўр, 1954 йилда туғилган Ғ.Қ.нинг ишончини суистеъмол қилиб, «хонадонингиз газ таъминоти учун ҳисобига тушириб бераман» деб алдаб, Ғ.Қ.дан 800.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Ҳозирда Н.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
21:32 / 21.05.2025