Жаҳон | 07:55 / 02.09.2017
10107
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг Сан-Францискодаги тортиб олинган бош консуллиги биносида қора тутун пайқалди

Фото: Getty Images/J. Sulkivan

Сан-Франциско ўт ўчирувчилари Россиянинг Сан-Францискода ёпилаётган бош консуллиги биносига у ердаги қувурдан кўтарилаётган қуюқ қора тутун ҳақидаги хабардан кейин келишди.

Бироқ ўт ўчирувчилар консуллик ҳудудига киритилмаганлар, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Мухбирнинг айтишича, бинодан чиқаётган одамлар ўт ўчирувчиларга ҳаммаси жойида эканлигини, тутун эса дипломатлар каминда нималарнидир ёқишаётгани сабабли чиқаётганини айтишган.

Консуллик ходимлари ўз нарсаларини йиғиштирмоқдалар, чунки уларга 2 сентябрь куни бинони бўшатиб қўйиш буюрилган. Россия ташқи ишлар вазирлигида АҚШ ҳукумати бинода тинтув ўтказмоқчилигини маълум қилган. Бироқ АҚШ давлат департаментида бунга ҳеч қандай изоҳ берилмаган.  

Маълум қилинганидек, давлат департаменти вакили Хизер Науэрт Москванинг АҚШ дипломатларини қисқартиришига жавоб чораси қабул қилинишини эълон қилганди. Гап Россиянинг Калифорниядаги бош консуллиги ва яна иккита дипломатик объекти ёпилиши ҳақида кетган. Жумладан, 1 сентябрь куни Россиянинг Нью-Йоркдаги савдо ваколатхонаси идорасидан ходимлар чиқиб кета бошлашган.

Мавзуга оид