Дунёдаги энг чиройли мамлакат номи маълум қилинди
Шотландия Rough Guides йўлларни кўрсатувчи китобчалар яратиш билан шуғулланувчи компания талқинига кўра, жаҳоннинг энг чиройли 20 давлати рейтингида етакчиликни қўлга киритди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Рейтинг Rough Guides ўқувчиларини сўровдан ўтказиш асосида тузилган.
"Ҳеч ким рад этмаса керакки, бу ёввойи соҳилбўйилар, чуқур кўллар ва қояли қалъалар – дунёдаги энг ажойиб ва чиройли диққатга сазовор жойлардир", - дея таъкидланади хабарда.
Rough Guides ўқувчилари фикрича, жаҳоннинг энг чиройли бешта давлати рўйхатидан Канада, Янги Зеландия, Италия ва ЖАР ўрин эгаллаган.
Шунингдек, Rough Guides рейтингига АҚШ, Ҳиндистон, Мексика ва Индонезия давлатлари кирди.
Мавзуга оид
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
18:56 / 17.06.2024
Аҳоли яшаш жойларига кириб қолган ёввойи ҳайвонлар бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
12:12 / 13.05.2024
Фаросатдан "қисилган" одамлар - фото
20:53 / 29.04.2024