Жамият | 16:45 / 05.09.2017
11605
1 дақиқада ўқилади
Москва вилоятида отишма: ўқувчи синфга болта ва пневматик қурол билан келган
Москва вилоятидаги Ивантеевка аҳоли пунктидаги мактаб ўқувчиси синфга болта ва тутун тарқатувчи шашкалар олиб келди, ҳамда пневматик қурол ёрдамида отишма содир этди.
ИИВнинг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, тўрт киши касалхонага олиб кетилган, 2002 йилда туғилган мактаб ўқувчисининг ўзи полиция ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда.
Прокуратура маълумотларига кўра, ўқувчи ўқитувчининг бошига ошхона болтаси билан урган, петардани ҳаракатга келтирган ва ўқ узишни бошлаган, деб хабар берди РИА «Новости». Ҳодисадан сўнг мактаб эвакуация қилинди.