Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар иттифоқи логотипи учун эълон қилинган танлов: ғолиб ва расмий намуна ошкор этилмади
Жорий йилнинг июль ойида бир неча томонлар ташаббусига кўра ташкил этилган "Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи"нинг Facebook ижтимоий тармоғида юритилаётган расмий саҳифасида янги логотипни яратиш ва бу тўғрисида танлов эълон қилинганди.
Унда айтилишича, ташкилотнинг янги логотипини яратган ғолиб 10 миллион сўм миқдоридаги мукофот маблағига эришади. Ғолибни аниқлаш номзодлар томонидан тайёрлаб, ташкилот мутасаддиларига юборилган намуналарга ижтимоий тармоқда овоз бериш йўли билан маълум бўлиши, танлов учун намуналар 20 июлга қадар юборилиши шарт этиб белгиланганди.
Шунга қарамай, Ёшлар иттифоқи томонидан ғолиб ҳалигача ошкор этилмаган. Ижтимоий тармоқ ва бир неча расмий доираларда тарқаган логотип кўп саволларни пайдо қилмоқда. Kun.uz мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида ташкилот матбуот хизмати билан боғланди.
"Бу логотип расмий ташкилот белгиси эмас, тез орада доимий логотип намунаси ва танловда ғолиб бўлган шахсни маълум қиламиз”, дейди матбуот хизмати вакили.
Демак, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган Ёшлар иттифоқининг логотипи расман тасдиқланмаган ва бу тез орада янгисига алмаштирилади. Ундан сўнг, намуна муаллифининг исми ошкор этилиб, тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
21:52 / 21.06.2024
Uzbekistan Airways логотипини янгилади, бироқ анъанавий ливреяни сақлаб қолди
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021