Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бола билан бирга ўсадиган кийим яратилди
Британиялик муҳандис Райан Ясин кичик болалар учун кийим ихтиро қилди, у бола билан бирга ўсади. У шу тариқа болалар кийимига доимий равишда пул сарфлаш муаммосини ҳал қилмоқчи. Муҳандис ўз ихтироси ҳақида лойиҳа сайтида айтиб ўтди.
Олим энига ва бўйига чўзилувчи материал яратди, шу билан бирга, у худди резина каби ингичкалашмайди. Бундай эффект плиссировка сабаб юзага келди. Янги материалдан тайёрланган кийим намга чидамли бўлади. Моделни икки ёш тоифасидаги болалар учун чиқариш режалаштирилмоқда – 6 ойдан 36 ойгача ва икки-беш ёш оралиғида.
«Ўсувчи» кийим нафақат ота-оналар пулини тежаб қолади, балки атроф-муҳитни камроқ ифлослантиришга ҳам ёрдам беради. Фақатгина 2016 йил давомида чиқиндихоналарда 30 минг тонна кийим-кечак аниқланган. Ёш болаларнинг кийимини бир неча ойда алмаштиришга эҳтиёж қолмаслиги эса бу рақамни камайтириш имконини беради. Бундан ташқари, ихтирочининг сўзларига кўра, янги материал қайта ишланиши ҳам мумкин.
Ясин материални яратгани учун James Dyson Award саноат дизайни соҳасида мукофотни қўлга киритди. Кийим мукофот эгасига тўланган пуллар ҳисобидан ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
11:11 / 03.05.2025
Миср Ўзбекистонда спорт кийимларини ишлаб чиқариши мумкин
15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?
11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
10:30 / 22.03.2025