Жамият | 15:02 / 07.09.2017
39018
2 дақиқада ўқилади

Магистратура талабасининг ишлаши мумкинми ва унга қандай имтиёзлар бор?

САВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли KUN.UZ мутасаддилари. Менинг саволларим қуйидагилардан иборат: 1). Магистратура талабаси дарсдан бўш пайтда бирор жойда ишлаши мумкинми? 2). Модомики ишлаши мумкин бўлса, талаба қандай имтиёзларга эга бўлади?

Санжарбек Бектурдиев.

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг  249-моддасига кўра, ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 249-моддасига мувофиқ, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Саволга ҳуқуқшунос Умида Абдусаломова жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга. 

Мавзуга оид