Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ишбилармон доиралари Россияда 146 млн долларлик экспорт шартномалари имзоладилар
Россия пойтахти Москва шаҳридаги «Текстильлегпром-2017» халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ишбилармон доиралари 146 млн долларлик экспорт шартномаларини имзоладилар.
Кўргазма ишида Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш, Германия, Италия, Польша, Нидерландия, Португалия, Болгария, Туркия, Корея Республикаси, Беларусь ва Қирғизистон каби 28 давлат вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг 40 та компанияси вакиллари ярмаркада Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш Фонди ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ кўмагида қатнашишди.
Ўзбекистон миллий стендида мамлакатнинг текстиль маҳсулоти, таклиф этилаётган хизматлар соҳасидаги салоҳияти ва имкониятлари кенг тақдим этилди.
Ярмарка доирасида Ўзбекистон компаниялари етакчи хорижий фирма ва компаниялар билан ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ривожлантиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025