Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтиқбўйи давлатлари элчилари уларни «собиқ совет республикалари» деб атамасликка чақирди
Парижда Эстония, Латвия ва Литва элчилари Алар Стрейманн, Имант Лиегис ва Далюс Чекуолис Франциянинг «Le Monde» газетасига мурожаат қилиб, нашр материалларида ўз давлатларини «собиқ совет республикалари» деб ёзмасликни илтимос қилишди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Биз мақолаларингизда «собиқ совет республикалари» ибораси ишлатилмаса жуда миннатдор бўлар эдик, чунки шу йўл билан юқорида келтирилган тарихий ва халқаро даражада тан олинган фактлар тўғри акс эттирилган бўлиб чиқар эди», — дейилади нашр раҳбари Люк Броннерга жўнатилган хат матнида.
Элчилар, шунингдек, «мамлакатлар 1940 йилда совет иттифоқи таркибига ўз ихтиёри билан қўшилмаган, лекин унга ҳарбий аннексия натижасида қўшиб олинган»лигини баён қилишган.
Дипломатларнинг қайд этишича, СССР тарқалгач бу минтақада янги давлатлар пайдо бўлмаган, Болтиқбўйи давлатлари шунчаки давлат мустақиллигини қайта тиклашган.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
13:17 / 19.05.2025