Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБ экспортдан келиб тушган валютадаги тушумдан мажбурий сотув юзасидан маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177–сонли “Валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг устивор чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар экспорт амалиётлари бўйича келиб тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишларига қўйилган талаб бекор қилинди.
Юқоридаги меъёр қабул қилиниши муносабати билан ва мажбурий сотувни амалга оширилиши ёки оширилмаслиги юзасидан келиб тушаётган саволларга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилди:
2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари экспорт қилинаётган товарлар (хизматлар) тури ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт амалиётлари бўйича келиб тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишларига қўйилган талаб бекор қилинди.
Бундан буён экспортчилар экспортдан келиб тушган ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ва ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз хоҳишларига кўра, жорий халқаро тўловларни амалга ошириш, шунингдек товарлар (хизматлар) импорти учун сарфлашлари ёки миллий валютадаги жорий харажатларни амалга ошириш учун хизмат кўрсатувчи банкка ёки валюта биржасида (банк орқали) сотиш ҳуқуқига эгадир.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025