Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Мьянмадаги низо томонларини БМТ доирасида мулоқот қилишга чақирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Мьянмадаги зиддият томонларини БМТ доирасида мулоқот қилишга чақирди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.
"Биз яқиндагина Мьянмада бўлиб ўтган зиддият юзасидан ташвишда эканимизни билдирамиз. Биз барча томонларни дарҳол зўравонликни тўхтатишга ва БМТ доирасида мулоқот қилишга чақирамиз", - деди Назарбоев якшанба куни Остонада бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги чиқишида.
Қозоғистон президенти охирги пайтларда ислом уммати турли оғир синовларга дуч келаётганини таъкидлади.
"Биринчидан, экстремист ва террорчи ташкилотларнинг тарқалиши. Уларнинг террорчилик фаолиятидан биринчи навбатда мусулмон мамлакатларнинг ўзи жабр кўрмоқда. Иккинчидан, исломофобиянинг кенгайиши. Ғарб мамлакатларида йил сайин мусулмон мамлакатларига қарши хатти-ҳаракатлар кўпайиб бормоқда", - деди Назарбоев.
Таъкидлаш жоизки, Мьянмадаги Ракхайн штати ҳудудида республика қуролли кучлари ва мамлакат ҳукумати террорчи деб ҳисобловчи Аракан мусулмонлари ўртасида тўқнашувлар кетмоқда.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025