Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал Сосьедад» қаторасига учинчи ўйинда ғалаба қозониб, «Барселона»га етиб олди
Испания чемпионатининг 3-турида «Реал Сосьедад» «Депортиво»га қарши ўйнади. Ла-Коруньядаги «Риасор» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин бошидаёқ меҳмонлар Ҳуанми ва Асьера Ильярамендининг голлари эвазига олдинга чиқишди, кейин Адриан Лопес ва Флорин Андоне биттадан гол уриб, жавоб қайтаришди. Ўйин охирида Диего Льоренте ва Асьер Ильяраменди баскларнинг ғалабасини таъминлади.
Эндиликда қаторасига учинчи учрашувда ғалаба қозонган «Реал Сосьедад» примера турнир жадвалида 9 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни «Барселона» билан бўлишибди. Бу жамоа аввалги турларда «Депортиво» (3:2) ва «Вилярреал»ни (3:0) мағлубиятга учратганди, «Депортиво» бир очко билан аутсайдерлар қаторида.
Испания чемпионати, 3-тур
Депортиво – Реал Сосьедад 2:4 (1:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 3 Ҳуанми, 0:2 – 4 Ильярраменди, 1:2 – 27 Адриан, 2:2 – 50 Андоне, 2:3 – 83 Льоренте, 2:4 – 86 Ильярраменди.
Депортиво – Тытонь, Шер, Луизинью, Хуанфран, Сидней, Картабия (Вальверде, 64), Москера, Гильерме, Гама (Перес, 49), Андоне (Баккали, 71), Адриан.
Реал Сосьедад – Рульи, Элустондо, Родригес, Одриосола, Мартинес (Льоренте, 66), Прието, Ильярраменди, Сурутуса, Янузай (Вела, 74), Ҳуанми (Каналес, 54), Виллиан Жозе.
Огоҳлантиришлар: Ҳуанми (44), Гильерме (47), Родригес (54), Одриосола (80).
Мавзуга оид
03:08 / 22.03.2021
Ла Лига. «Барселона» меҳмонда «Реал Сосьедад»га 6та гол урди, Месси ва Дестдан дубль
02:59 / 02.03.2021
Ла Лига. «Реал» 89-дақиқада мағлубиятдан қутулиб, очколар сони бўйича «Барса»га етиб олди
04:35 / 14.01.2021
Испания Суперкубоги. Мессисиз «Барселона» тер Стегеннинг пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги эвазига финалга чиқди
03:10 / 17.12.2020