Жамият | 08:52 / 11.09.2017
8260
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда қоровул қариндошига пичоқ урди

Бўстонлиқ туманида яшовчи, “Чолдор” фермер хўжалигига тегишли “Туяқуш” хўжалик биносида қоровул, 1977 йилда туғилган Э.Н. иш жойида ўзаро жанжаллашиб қариндоши, якка тартибда ишчи, 1979 йилда туғилган Х.Д.нинг қорин қисмига 1 маротаба ош пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди

Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Э.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид