Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ: Корея ярим оролидаги вазият кескинлашгани 2018 йилги қишки Олимпиадани ўтказишга таъсир қилмайди
Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бахнинг баёнот беришича, Корея ярим оролидаги вазиятнинг таранглашгани Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларини ташкил этишга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Бах ХОҚнинг Лимада бўлиб ўтаётган сессияси биринчи кунида маълум қилди.
"Ҳозирча, КХДР ва бошқа мамлакатлар ўртасида кескинлик кучайгани муносабати билан Ўйинларни ўтказиш борасида қандайдир таҳдид борлиги ҳақида шама қилинаётгани йўқ", - деган Бах ҳамда бу инқирозга дипломатик йўл билан барҳам берилишига умид қилишини қўшимча қилган.
"КХДР спортчилари учун эшиклар очиқ. Ўйинлар барча миллий олимпия қўмиталари учун очиқ. Биз квалификация мусобақаларида иштирок этаётган КХДР спортчиларини кузатаяпмиз ва зарур бўлганда уларга ёрдам беришга тайёрмиз", - деган ХОҚ раҳбари.
2018 йилги Қишки Олимпиада келаси йил 9-25 февраль кунлари Пхенчханда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди
23:37 / 20.03.2025