Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда яқинлашиб келаётган тўфон сабабли хавфнинг зарғалдоқ даражаси эълон қилинди
Хитой шарқидаги Чжэцзян ва Фуцзянь вилоятларида "Талим" тўфони яқинлашаётгани сабабли зарғалдоқ тусли хавф эълон қилинди. Бу ҳақда ХХР Миллий метеорология бошқармаси сайтига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.
Маҳаллий вақт билан тонгги 5:00 да жорий йилдаги 18-тўфон Чжэцзян вилояти Сяншан шаҳридан 760 км жануби-шарқда қайд этилди. Хитой метеорологларининг тахминларига кўра, тўфон шимоли-ғарбий йўналишда соатига 20 км тезликда ҳаракатланади. Унинг тезлиги аста-секинлик билан кучая боради.
Мутахассисларнинг фикрича, тўфон Чжэцзян соҳилларига пайшанба ёки жума куни ёпирилади. Айрим синоптиклар "Талим" ҳаракатланиш чоғида куч тўплаши ва "супертўфон" даражасига етиши мумкинлигини айтмоқда.
Тўфоннинг яқинлашуви Чжэцзян, Фуцзянь ва Тайвань оролидаги об-ҳаво шароитига таъсир қилади. У ерда момақалдироқ ва кучли ёғингарчиликлар кузатилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025