Ўзбекистон | 20:10 / 13.09.2017
11321
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда болалар буюмлари ва ўйинчоқларни ишлаб чиқариш бўйича кластер ташкил қилинмоқда

Фото: TASHKENT SANHE TOY

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июль кунидаги “Тошкент шаҳридаги болалар буюмлари ва ўйинчоқларни замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзмиллийбанк” томонидан умумий қиймати  23.0 млн. АҚШ доллари бўлган бешта лойиҳа амалга оширилади.

Собиқ “Ташигрушка” фабрикасининг 2,8 га ерга эга бўлган ва бўш турган майдонида 700 хил турдаги пластмасса, юмшоқ, болалар онгини ривожлантирувчи, механик, бошқарилувчи ва бошқа болалар буюмлари ҳамда ўйинчоқларни ишлаб чиқариш кластери ташкил қилинади.

Мазкур объект лойиҳалари қуввати йиллик 7 млн. дона ўйинчоқлар, шундан 80 фоизлик қисми экспортга йўналтирилади.

Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 950га яқин ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Кластер объектларидан бири янги ташкил этилган “TASHKENT SANHE TOY” Ўзбек - Хитой  қўшма корхонаси ҳисобланади. Ушбу фабрика 12 минг кв.м. эга бўлган бино ҳудудида 200 хилдан ортиқ йиллик 2.2 млн. дона юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 450 ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Фабрикани 2018 йил март ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Мавзуга оид