ЕЧЛ ҳафтасининг энг яхши футболчиси аниқланди
УЕФА расмий сайти Европа чемпионлар лигасининг 1-туридаги энг яхши футболчи номини эълон қилди.
Ҳафта ўйинчиси бўлишга даъвогар 8 нафар футболчи орасида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ғолиб чиққан.
Мисрлик бу футболчи мерсисайдликларнинг «Севилья»га қарши ўйинида иккинчи голни урган, аммо жамоа бу устунликни сақлаб қола олмади ва учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Бу ном учун Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Неймар («ПСЖ»), Хамес Родригес («Бавария») ва Тайсон («Шахтёр»), Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ҳам даъвогар бўлганди.
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи мухлислар берган овоз натижаларига кўра аниқланади.
Мавзуга оид

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

14:29 / 11.04.2025
«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди

09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш

02:01 / 11.04.2024