Жаҳон | 15:24 / 16.09.2017
22370
1 дақиқада ўқилади
Путин Қирғизистонда Россия авиабазаси нега жойлаштирилганини айтди
Россия президенти Владимир Путин «Ала-Тоо 24» телеканалига берган интервьюсида, Қирғизистонда Россия авиабазасининг жойлаштирилишига нима сабаб бўлганини тушунтириб берди. Унинг айтишича, бунга республиканинг географик жиҳатдан жойлашуви туртки бўлган.
«Қирғизистондаги Кантда Россия авиация базасининг борлиги тасодифий эмас», - дея таъкидлаб ўтди Путин.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Қирғизистон - «аҳоли жиҳатидан жуда ҳам катта бўлмаган, бироқ географик нуқтаи назардан жуда қизиқ давлатдир» ҳамда «қайсидир маънода ҳаттоки муҳим позицияга эга».
Путиннинг қўшимча қилишича, республика ўз вақтида Советлар Иттифоқи давлатининг мудофаа имкониятларини сақлаб қолиш ва оширишда катта ўрин тутган.
Мавзуга оид
18:44
Европа янги энергетика инқирозига дуч келмоқда — ОАВ
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
15:56