Фан-техника | 00:09 / 16.09.2017
6412
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi ва iHealth биргаликда контактсиз термометр яратди

Фото: 24gadget.ru

Xiaomi компанияси раҳбари бренднинг янги маҳсулотлари тақдимотида саломатлик учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи iHealth компанияси билан биргаликда яратилган Xiaomi iHealth контактсиз инфрақизил-термометрини намойиш қилди. Модел сенсор датчиклар ёрдамида ишлайди, ўлчашдаги хатолик 0,2 градусдан ошмайди.

Фото: 24gadget.ru

Термометрдаги биринчи сенсор – Heimann компаниясининг инфрақизил датчиги бўлиб, у бир сония ичида бутун тананинг ҳарорати ҳақида маълумот тўплайди. Иккинчи сенсор эса олинган натижага атроф-муҳит ҳароратининг таъсирини камайтиради.

Катта одам ёки боладаги тана ҳароратини ўлчаш учун термометрни унинг пешонаси марказига олиб келиш етарлилик қилади. Ўлчашлар якунлангандан кейин қурилма вибрацияловчи сигнал беради.  

Фото: 24gadget.ru

Модел уч дона AAA батарейкасидан ишлайди ва батарейкалар сиғими 3000 та ўлчашга етади. Қурилма телефон билан синхронликка эга эмаслиги сабабли 20 долларгина туради. 

Фото: 24gadget.ru

Янги қурилма 15 сентябрдан сотувга чиқарилиши керак эди. Ушбу термометр арзонроқ термометрларни топиш мумкин бўлган бозорда талабгир бўлишини вақт кўрсатади. 

Мавзуга оид