Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй тозаловчи аёл хонадондан 12,6 млн. сўм маблағни ўмарди
2017 йилн 16 сентябр куни соат тахминан 12:00ларда, аёл киши Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Х.О.Х.нинг хонадонида уй тозаловчи сифатида бўла туриб, уй эгасининг чалғиганлигидан фойдаланиб, ётоқхонадан унга тегишли жами баҳоси 12.600.000 сўм ва 100 АҚШ доллар бўлган мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Қ.Б.С. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
20:04 / 18.04.2025