Жаҳон | 12:02 / 23.09.2017
5364
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги мушак заводида портлаш юз берди
Хитойнинг Цзянси вилоятида мушак ишлаб чиқариш бўйича заводдаги портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берган.
Фавқулодда ҳодиса Пинсян шаҳри яқинидаги Шанли уездида содир бўлган.
Хабар қилинишича, 22 сентябрь куни эрталаб маҳаллий ҳукумат корхона ишини тўхтатиш ҳақида топшириқ берган. Бу текширувлар пайтида хавфсизлик тизимида муаммолар аниқлангани билан боғлиқ бўлган.
Бироқ, кечқурун завод ходимлари ишни барибир тиклашган. Ўша пайтда портлаш юз берди.
Воқеа жойида тезкор хизматлар ишламоқда. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 22.05.2024
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар учун тиббий буюм ва техникалар бепул ижара асосида берилади
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023