Жаҳон | 13:54 / 28.09.2017
7342
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг биринчи магистрал авиалайнери синов парвозини амалга оширди 

Фото: Reuters

Шангҳай аэропортида пайшанба куни Хитойнинг биринчи магистрал самолёти иккинчи синов парвози амалга оширилди, дейилади фуқаро авиацияси ахборот портали хабарида.

Таъкидланишича, самолёт Шангҳайдаги «Пудун» аэропортининг тўртинчи учиш-қўниш йўлагидан маҳаллий вақт билан соат 07: 23да (Тошкент вақти билан соат 04:23) парвоз қилган.

Бу самолётнинг иккинчи синов парвозидир. Жорий йилнинг 5 май куни унинг илк «дебюти» амалга оширилганди. 

C919 - 158 та иқтисодиёт синфидаги ўриндиқлар ва 5,5 минг километргача парвоз масофасига эга бўлган Хитойнинг биринчи магистрал авиалайнери лойиҳасидир. Ушбу лойиҳа ғарбдаги етказиб берувчилар кенг жалб қилинган ҳолда CОМАC (Commercial Aircraft Corporation of China) томонидан амалга оширилмоқда.

CОМАC маълумотларига кўра, ҳозирда компания 27 мижоздан 730 самолётга буюртма олган. Ҳаммаси бўлиб, CОМАC келажакда камида икки мингта авиалайнер сотишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид