Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиёсий можаро туфайли КХДР ва Малайзия учрашуви бекор қилиниши мумкин
Осиё кубоги учун саралаш босқичи доирасидаги КХДР ва Малайзия терма жамоалари ўртасида 5 октябрь куни Пхенянда бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашув бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, бунга Малайзия фуқаролари КХДРга кириши тақиқлангани сабаб бўлиши мумкин.
Олдинроқ, икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар кескинлашуви натижасида мазкур учрашув белгиланган муддатидан бир неча марта ортга сурилганди. Аввалига учрашув 8 июнга кўчирилган, аммо Осиё футбол конфедерацияси Малайзиянинг учрашувни нейтрал майдонда ўтказиш бўйича илтимосини қондирмаганди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашувига Куала-Лумпур аэропортида КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўлдириб кетилиши сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
13:00 / 06.05.2025