Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Россиядан "Калибр" туридаги қанотли ракеталарни харид қилмоқчи
Ҳиндистон мудофаа вазири Нирмала Ситхамаран вазирликнинг мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун Россиянинг "Калибр" қанотли ракеталарининг экспорт версияси Club-N’ни харид қилмоқчилигини эълон қилди.
"Клуб"ларни аввалги сериядаги "Кора" синфидаги ракета корветларига ва "Деҳли" синфидаги фрегатларга ўрнатиш режалаштирилмоқда. Янгироқ кемаларни эса "БраМос" ракеталари билан жиҳозлаш мўлжалланмоқда, деб хабар берди India Today нашри.
Ҳиндистонда бундай ракета мажмуаларига эга кемалар бор, булар: Россияда қурилган "Тальвар" туридаги фрегатлар ва Ҳиндистонда "Тальвар" негизида қурилган "Шивалик" туридаги фрегатлардир.
Аввалроқ Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин "Калибр" ракеталари Сурияда бир неча бор муваффақиятли қўллангандан кейин уларга талаб ошганини маълум қилганди.
Таъкидланишича, хорижий харидорлар, шунингдек, Россиянинг Club-N ва Club-S (сув ости кемалари учун) ракеталари ўрнатилган кемаларига қизиқиш билдиришмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025