Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Японияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил давомида Японияга ҳам боради. Айни вақтда кунчиқар юртга давлат ташрифини амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга бўлган ташрифи доирасида ўзбек дипломатиясининг янги трендларига бағишланган Халқаро Пресс-клуб сессияси вақтида маълум қилди.
Бундан олдинроқ Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Жанубий Кореяга бориши маълум қилинганди. Япония сафари санаси маълум эмас.
Маълумот учун Ўзбекистон президенти жорий йилда шу вақтгача 7 давлатга ташрифларни амалга оширди: Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Қирғизистон ва АҚШ.
Шавкат Мирзиёевнинг келгуси хориж сафари қайси давлатга бўлади?
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025