Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Айрим шахслар фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, уларнинг турли ишларини битириб беришини ваъда қилиб, катта миқдордаги пулларини қўлга киритмоқда, дея хабар берди KUN.UZ’га Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Фарғона вилояти Риштон тумани Зохидон қишлоғида яшовчи Нозим Тошматов (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳам ўзгаларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб катта миқдордаги пулларни қўлга киритмоқчи бўлди. У Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи Санобар Жўраеванинг ишончига кириб, унинг фарзандини Фарғона давлат университетига ўқишга олиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.
2017 йил 10 сентябрь куни вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нозим Тошматов Санобар Жўраевадан 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025