Фан-техника | 23:11 / 30.09.2017
7996
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 6 минг метр чуқурликка тушувчи қурилма яратилди

Фото: incolors.club

Хитой фанлар академияси чуқур сув остига шўнғувчи океан қурилмасини икки ҳафталик синовини муваффақиятли ўтказди.  "Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, океан тубини ўрганишга мўлжалланган қурилма 6 минг метргача сув остига шўнғиши мумкин.

"Биз Хитой 6 минг метргача шўнғувчи, масофадан бошқарилувчи сув ости қурилмаларини яратган давлатлар қаторидан (АҚШ, Франция ва Япония) жой олдик, деб айтишимиз мумкин. Океан тубларини ўрганиш учун Хитойда яратилган, 7 минг метрлик  чуқурликка тушувчи "Цзяолун" ва бошқарувчисиз "Цяньлун-1" батискафи яратилганидан кейинги яна бир муҳим воқеа бўлди", деб айтганлар муҳандислар.

Қурилма БМТинг илмий-тадқиқот структуралари кўмагида яратилган ҳамда экология ва биология соҳасидаги тадқиқотлар учун ҳамда фанга ҳали маълум бўлмаган сув ости флораси ва фаунасини топишга мўлжалланган. Батискаф 7 марта шўнғиган. 

Тадқиқотчиларнинг фикрича, қурилманинг барча механик тизимларининг ишончлилиги тасдиқланган.

Мавзуга оид