Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда тамакига 100 фоизлик акциз солиғи жорий қилинди
БААда тамаки ва энергетик ичимликларга 100 фоизлик акциз солиғи жорий қилинди. Натижада бу маҳсулотларнинг нархи икки баробарга қимматлашган, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.
Июнда Форс кўрфази давлатларидан биринчи бўлиб Саудия Арабистони тамаки маҳсулотлари ва энергетик ичимликларга 100 фоизлик, газли ичимликларга эса 50 фоизлик акциз солиқларини киритганди. Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши давлатлари қўшилган қиймат солиғини киритишга келишиб олишганди. БААда ва Саудия Арабистонида бу солиқ кейинги йил январидан киритилади.
Нашрнинг ёзишича, айни вақтда БААдаги барча дўконлар ушбу маҳсулотларга нархларни кўтаришган. Қонунга кўра, сотувчилар маҳсулотларни қонун кучга киришидан аввал олган бўлсалар, уни аввалги нархда сотишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025