Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» вице-президенти «Лас-Пальмас»га қарши ўйин қолдирилмагани учун истеъфога чиқди
«Барселона» вице-президенти Карлес Виларруби истеъфога чиқди.
Бу Испания чемпионатининг 7-турида «Лас-Пальмас»га қарши ўйин олдидан рўй берди. As хабарига кўра, Виларруби клуб раҳбариятининг бугунги ўйинни барибир ўтказишга қарор қилганидан норози бўлган. У Каталония аҳолиси жабр чекаётган вақтда ўйнаш тўғри бўлмасди, деб ҳисоблаганди.
«Лас-Пальмас»га қарши ўйиндан олдин клуб раҳбарияти вакиллари шошилинч йиғилиш ўтказишган. Якунда ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказишга қарор қилинган.
«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Виларрубининг кетганини тасдиқламади.
Каталонияда Испаниядан мустақиллик бўйича референдум ўтказилди. Кўчаларда аҳоли ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Охирги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида 400дан ортиқ киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025