Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда бепул онлайн-таълим дастури йўлга қўйилди
БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум араб дунёси учун Arabic E-Learning Project бепул таълим дастурининг ишга тушгани ҳақида эълон қилди. Arabian Business шу ҳақида хабар берди.
Translation Challenge ташаббуси — дастурнинг бир қисмига айланди. Бу математика ва табиий фанларга боғлиқ 11 миллион сўзнинг араб тилига таржимаси, 5 минг видео ва бошқа таълим материалидир.
Дубай барча истовчиларни уларни араб тилига таржима қилишда иштирок этишга чақирди. Таржимадан кейин барча материаллар 50 миллион араб ўқувчиси учун бепул онлайн намойиш этилади.
Дастур яратувчилари барча материалларнинг бир йил давомида тайёрланиб, таржима қилинишига умид қилишмоқда.
Дубай ҳукмдорининг сўзларига кўра, ташаббусдан мақсад — ўқувчиларга араб тилида математика ва табиий фанлар бўйича юқори стандартларга жавоб берувчи академик материаллар тақдим этиш ва араб дунёсидаги таълим сифатини яхшилаш, миллионлаб ўқувчиларнинг таълим олишига имкон яратиш.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
18:29 / 09.04.2025
Британияда маълумотлар таҳлили асосида «қотилликларни башорат қилувчи» тизим ишга туширилади
11:03 / 26.03.2025