Жамият | 11:38 / 02.10.2017
12015
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон бош вазири тўртинчи маротаба фарзандли бўлди
Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов тўртинчи маротаба ота бўлди. Рафиқаси Малика Арстанбекова ҳукумат раҳбарига қизалоқни туҳфа этди, деб хабар қилмоқда республика вазирлар маҳкамаси вакилига асосланган ҳолда РИА Новости.
40 ёшли Исоқов август ойи охирида мамлакат парламенти бош вазир Сооронбай Жээнбеков истеъфосидан кейин унинг номзодини тасдиқлаган эди. "Ҳа, улар қизчали бўлишди. У якшанба куни (1 октябрь) эрталаб дунёга келди", — деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, бу Қирғиз бош вазири оиласидаги тўртинчи қиздир. У Бишкекдаги туғуруқхоналаридан бирида дунёга келган.
Ҳукумат раҳбарининг рафиқаси 36 ёшда бўлиб, у руҳшуносдир.
Мавзуга оид
13:40
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024