Жаҳон | 10:50 / 04.10.2017
15522
1 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДР билан музокаралар ўтказиш шартини маълум қилди

© AFP 2017 / Jung Yeon-Je

Расмий Пёнгянг ядро ва ракета синовларини давом эттирар экан, АҚШ ва КХДР ўртасида ядровий муаммоларни ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмийси Ҳезер Науэрт маълум қилган.

«Албатта, ҳозир улар билан (КХДР) музокара ўтказиш пайти эмас», деган Науэрт хоним. Унинг сўзларига кўра, КХДР ядровий синов ўтказиб, ракета учиришда давом этар экан, музокаралар бўлмайди.

«Ким ҳам бундай ҳаракатлар учун музокаралар ўтказишни таклиф қиларди?», дея қайд этган у.

Унинг қўшимча қилишича, КХДР билан музокаралар фақат 1950-53 йиллардаги Корея уруши вақтида асирга тушган ёки бедарак йўқолган америкаликлар бўйича ўтказилиши мумкин.

Мавзуга оид