Жаҳон | 19:10 / 04.10.2017
10578
2 дақиқада ўқилади

Qatar Airways йўловчиси мусулмонлар шаънига билдирган сўзлари учун қамалиши мумкин

Фото: twitter.com/@qatarairways

Қатарнинг Qatar Airways миллий авиакомпанияси йўловчиси самолётдаги ўриндиғи тирсакқўйгичига мусулмонларнинг нафсониятига тегувчи иборани тирнаб ёзгани учун қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар бермоқда

Воқеа бу қилмишни амалга оширишда айбланаётган 36 ёшли йўловчи Жозеф Бреслин бизнес-класс билан Лондонга учаётганда содир бўлган. Нашрнинг ёзишича, унга самолётдаги хизмат кўрсатиш ёқмаган. Бундан ташқари, у парвоздан чарчаган ҳолда бўлган ва буларнинг барчаси уни ҳақоратли иборани ёзишга ундаган.

Самолёт қўниши билан, Бреслин шу сўзларни салфеткага ҳам ёзиб, уни мусулмонча кийимда бўлган икки йўловчи олдига отган. Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса 8 июлда юз берган ва шундан кейин Бреслин ҳибсга олинган.

Бреслиннинг судда айтишича, у йўловчилардан бирининг хатти-ҳаракатидан ғазабга келган. Айбланувчининг таъкидлашича, йўловчи унинг жаҳлини чиқариш учун атайлаб атрофга атир сепа бошлаган. Бреслин ўз айбини тан олгандан кейин, 31 октябрда ҳукм чиқарилгунча гаров пули эвазига қўйиб юборилган. Ўшанда судья Бреслин қамоқ жазосига тортилиши мумкинлигини айтган.    

Мавзуга оид