Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда кема ҳалокатга учради, қурбонлар кўп
Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 26 инсон бедарак йўқолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда PM News Nigeria газетаси хабар қилмоқда.
60 йўловчи бўлган кема Нигер дарёси бўйлаб ҳаракатланган.
Газетанинг маҳаллий ҳукуматга асосан хабар беришича, 22 киши ҳалок бўлди, етти киши қутқарилди. "Тирик қолганлардан баъзилари кема дарёда катта хода билан тўқнашиб кетгани, сўнг ағдарилганини айтишди", - деган Нигериянинг фавқулодда вазиятлар бўйича миллий бошқармаси ходими Малам Ҳусайний Иброҳим.
Аввалроқ, расмийлар бу кема ҳаддан ташқари ортиқча юкланган бўлиши мумкинлигини айтишганди, бунинг натижасида қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Мавзуга оид
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:05 / 05.05.2025
Хитойда кучли шамол сайёҳлик кемаларини ағдариб юборди. 10 киши ҳалок бўлди
17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
12:22 / 17.04.2025