Саудия Арабистони БМТнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин
БМТ Саудия Арабистони бошчилигидаги Араб коалициясини Яманда инсон ҳуқуқларини бузгани учун махсус «қора рўйхат» лойиҳасига киритди.
БМТ маълумотига кўра, Араб коалицияси ҳаракатлари туфайли 2016 йилда Яманда 683 бола ҳалок бўлган ёки жароҳатланган. Шунингдек, коалиция 38та шифохона ва мактабни авиаударлар орқали вайрон қилган.
Шунингдек, БМТ АҚШ бошчилигидаги коалицияни ҳам «қора рўйхат»га қўшиши мумкин.
Ўтган йили Араб коалицияси инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли «қора рўйхат»га тушган, кейин ундан чиқарилганди.
БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун, Араб коалицияси «қора рўйхат»дан чиқарилишини «оғир ва оғриқли қарор» сифатида баҳолаганди.
Халқаро ҳуқуқ ташкилотлари доимий равишда расмий Ар-Риёднинг Ямандаги ҳаракатларини қоралаб келишмоқда.
Мавзуга оид
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
08:10 / 12.11.2024