Ўзбекистон | 20:30 / 06.10.2017
54131
1 дақиқада ўқилади

Махсус борт Термизга қўнади, Владимирдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг аксари сурхондарёликлар

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6 октябрь тонгида Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларни ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб қайтадиган махсус самолёт Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги аэропортга қўнади. Бу ҳақда «Кун» манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобусда бўлганларнинг аксар қисми Сурхондарё вилоятидан.

Бундан олдинроқ фожиадан омон қолган ўзбекистонликлар рўйхати маълум бўлганди.

Айни вақтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш устида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида автобусда бўлган 56 нафар ўзбекистонликдан 15 нафари ҳалок бўлган.

Ўзбекистонлик шифокорлар жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун Россияга учиб кетган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид