Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимирда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга кўрсатма берди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Мудофаа вазирлиги самолётида Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланувчиларга барча зарур ёрдамни кўрсатади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари ЙТҲга учраган фуқароларнинг шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда.
Айни вақтда фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ва омон қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга келтириш учун махсус борт Россияга учиб кетди. Самолётда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳам жўнаб кетган.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024