Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорлар Владимирдаги ЙТҲда жабрланган 2 боланинг ҳаёти учун курашмоқда
Айни пайтда Владимирдаги шифокорлар Россиянинг ушбу вилоятида рўй берган ЙТҲда жабрланган икки ёш боланинг ҳаёти учун курашмоқда. Бу ҳақда вилоят губернатори Светлана Орлова хабар берган.
6 октябрга ўтар кечаси Владимир вилоятининг Петушинский туманида, Покровка станцияси яқинидаги темир йўл кесишмасида автобус ва "Санкт-Петербург — Нижний Новгород" йўналишидаги поезд тўқнашиб кетди. Энг сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлди, шу жумладан бир бола. Воқеа содир бўлганидан кейин беш киши касалхонага олиб кетилди, уларнинг тўрт нафари жонлантириш бўлимида.
"Сўнгги маълумотлар. Икки нафар бола – икки ва уч ёшда. Уларни Владимирга жўнатиб юбордик. Бош мия жароҳати, ички қон кетиши йўқ. Шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда. Икки киши Петушкидаги шифохонада, бирини Владимирга олиб борамиз. Яна бир инсонга ёрдам кўрсатилди, у касалхонани тарк этди", - дея айтиб ўтган Орлова "Россия 24" телеканали эфирида.
Россия ФВВ ЙТҲ туфайли оғир жароҳатланганларни олиб кетиш учун иккита Ми-8 вертолётини тайёрлаб қўйди.
Аввалроқ Владимирга қурбонларнинг жасадлари ва омон қолган ўзбекистонликларни олиб келиш учун махсус борт юборилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024