Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: Владимирда ҳалокатга учраган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди
Владимирда ҳалокатга учраган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гуруҳ малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топган. Улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминлангани айтилмоқда.
Айни вақтга гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетишга тайёр ҳолатда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилган.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024